“Мирзачўл – Агро Стар” МЧЖ очиқ танлов(тендер) ЭЪЛОН қилади!
Буюртмачи: “Мирзачўл-Агро Стар” масъулияти чекланган жамияти
Танлов предмети: Жиззах вилояти Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли МФЙ, Сомонйўли кўчаси 15 уйда жойлашган 5 гектар ер майдонида қовун-тарвуз йўналишда Агросаноат мажмуасини ташкил этиш мақсадида, 5 гектар ер майдонида битта 2,0 гектар қовун тарвуз етиштириш учун иссиқхона, битта 1,0 гектар кўчат етиштириш иссиқхонаси, 300 тонналик музлатгич омбори ва енгил конструкцияли ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонасини, ишлаб чиқариш биносини, савдо дўконларини, офис биносини ва бошқа бино иншоотлар, ички йўллар ва қопламалари, панжара, ёритиш тизими, ландшафт, ички ва ташки мухандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 1 гектар иссиқхона учун мўлжалланган геотермал иссиқлик насосини сотиб олиш, сув иситиш қозонларини капитал таъмирлаш, сифатли ва серҳосил уруғ, кўчат этиштириш учун махсус стаканлар, иссиқхона кўрпаси сотиб олиш, бўйича лойиҳа сметаларини ишлаб чиқиш.
1 - Лойиҳа ҳақида умумий маълумот - Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилояти Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли МФЙ, Сомонйўли кўчаси 15 уйдаги жойлашган 5 гектар ер майдонида қовун-тарвуз йўналишда Агросаноат мажмуасини ташкил этиш мақсадида, 5 гектар ер майдонида битта 2,0 гектар қовун тарвуз етиштириш учун иссиқхона, битта 1,0 гектар кўчат етиштириш иссиқхонаси, 300 тонналик музлатгич омбори ва енгил конструкцияли ошхона, ҳожатхона, ювиниш хонасини, ишлаб чиқариш биносини, савдо дўконларини, офис биносини ва бошқа бино иншоотлар, ички йўллар ва қопламалари, панжара, ёритиш тизими, ландшафт, ички ва ташки мухандислик тармоқларини қуриш ва таъмирлаш, 1 гектар иссиқхона учун мўлжалланган геотермал иссиқлик насосини сотиб олиш, сув иситиш қозонларини капитал таъмирлаш, сифатли ва серҳосил уруғ, кўчат этиштириш учун махсус стаканлар, иссиқхона кўрпаси сотиб олиш кўзда тутилган. Лойиҳа ишлари белгиланган техник талаблар ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.
2 - Қурилиш манзили Жиззах вилояти, Пахтакор тумани Буюк Ипак йўли МФЙ, Сомонйўли кўчаси 15 уй.
3 - Қурилиш майдони 5.0 гектар.
4 - Лойиҳанинг максимал қиймати 23 800 000 000,0 (йигирма уч миллиард саккиз юз миллион) сўм.
5 - Лойиҳа сметани ишлаб чиқиш муддати 2026-йил 30 июн санасига қадар.
6 - Танловда қатнашувчиларга қўйиладиган талаблар
Танловда қатнашиш учун даъвогар ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:
• қурилиш лойиҳа сметалари ишлаб чиқиш соҳасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши;
• тегишли лицензия ва рухсатномаларга эга бўлиши;
• молиявий барқарорликка эга бўлиши;
• ўхшаш лойиҳаларни бажариш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши;
• солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги.
7. Танлов таклифларини тақдим этиш тартиби
Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар ўз тижорат таклифлари ва тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиш учун буюртмачи билан боғланишлари сўралади. Шу билан биргаликда, юқорида келтирилган ҳужжатларнинг сканерланган нусхасини mirzachol.agrostar@gmail.com электрон манзилига жунатиш сўралади.