“Мирзачўл – Агро Стар” МЧЖ очиқ танлов(тендер) ЭЪЛОН қилади! Буюртмачи: “Мирзачўл-Агро Стар” масъулияти чекланган жамияти Танлов предмети: Жиззах вилояти Пахтакор тумани Ўзбекистон тўкинчилиги МФЙ ҳудудида жойлашган 1,0 гектар ер майдонидаги куз-қиш мавсумида қовун ва тарвуз махсулотларини етиштириш ва қиш-баҳор мавсумида қовун ва тарвуз кўчатларини етиштириш имконини берадиган замонавий иссиқхона ташкил этиш. 1 - Лойиҳа ҳақида умумий маълумот - Мазкур лойиҳа доирасида Жиззах вилояти Пахтакор тумани Буюк ипак йули МФЙ худудида жойлашган 1,0 гектар ер майдонида куз-қиш мавсумида қовун ва тарвуз махсулотларини етиштириш ва қиш-баҳор мавсумида қовун ва тарвуз кўчатларини етиштириш имконини берадиган замонавий иссиқхона ташкил этиш. Қурилиш – таъмирлаш ишлари белгиланган техник талаблар ва амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши лозим. 2 - Қурилиш манзили Жиззах вилояти, Пахткор тумани, Буюк ипак йули МФЙ. 3 - Қурилиш майдони 1,0 гектар. 4 - Лойиҳанинг максимал қиймати 3 000 000 000,0 (уч миллиард) сўм. 5 – Қурилиш – таъмирлаш ишларининг муддати 2026-йил 10 октябр санасига қадар. 6 - Танловда қатнашувчиларга қўйиладиган талаблар Танловда қатнашиш учун даъвогар ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим: • қурилиш –таъмирлаш соҳасида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтган юридик шахс бўлиши; • тегишли лицензия ва рухсатномаларга эга бўлиши; • молиявий барқарорликка эга бўлиши; • ўхшаш лойиҳаларни бажариш бўйича амалий тажрибага эга бўлиши; • солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги мавжуд бўлмаслиги. 7. Танлов таклифларини тақдим этиш тартиби Танловда иштирок этиш истагини билдирган ташкилотлар ўз тижорат таклифлари ва тегишли ҳужжатларни белгиланган тартибда тақдим этиш учун буюртмачи билан боғланишлари сўралади. Шу билан биргаликда, юқорида келтирилган ҳужжатларнинг сканерланган нусхасини mirzachol.agrostar@gmail.com электрон манзилига жунатиш сўралади.